САМАРҚАНД ҚУЗҒОЛОНИ — маҳаллий хукмдорлар ва рус подшо ҳукуматига қарши кўтарилган халқ қўзғолони (1868 й. 1—8 июнь). 1868 й. 1 майда рус подшо қўшинлари Самарқандни эгаллагач, генерал К. П. Кауфман шаҳар ва унинг атрофида жойлашган вилоятлардаги маҳаллий амалдорлар ўз ўринларида қолдирилганини, халқ бунгача мавжуд бўлган солиқларни подшо Россияси хазинасига топширмоги лозим эканлигини эълон қилган. Ўша йилги соликлар тўла ундирилганига қарамай, подшо ҳукумати аҳолига қайта солиқ солишни талаб қилган. Самарқанд вилоятида генерал Н. Н. Головачёв бошлиқ ҳарбийбюрократик ҳокимият ташкил қилиниб, меҳнаткаш аҳоли маҳаллий амалдорлар ва подшо маъмурияти томонидан эзилиши Самарқанд қузғолонига сабаб бўлган. 1 июнь куни амир Музаффарнинг тўнғич ўғли Абдулмалик тўра бошчилигидаги қўшинлар Шахрисабздан Самарқандга йўл олишган. Уларнинг етиб келиши билан русларга қарши қўзғолон бошланган. Қўзғолонда хитойқипчокдар, найманлар, туёклилар, ургутликлар, панжакентликлар, қорақалпокдар ва шаҳарликлар қатнашган. Қўзголончилар дастлаб Чўпонота тепалигида йиғилганлар. 2 июнь куни қалъага хужум бошланган. Ўша даврда Самарқанд қалъасининг иккита дарвозаси бўлган. Асосий жанглар жан. да Руҳобод мақбараси тарафида жойлашган Бухоро дарвозаси атрофида бўлган. Баъзи муьлумотларга қараганда жангларда ватанпарварлардан 6 мингдан зиёд одам қатнашган.
Қўзғолонга дастлаб Шаҳрисабз ва Китоб беклари Жўрабек ва Бобобеклар, кейинчалик Абдулмалик тура раҳбарлик қилишган. Қўзғолончилар рус аскарлари жойлашган қалъага қаттиқ ҳужумлар уюштиришган. Бутун шаҳар аҳолиси қўзғалган. Бироқ амир қўшинлари Зирабулоқ жангида руслар томонидан тормор келтирилганини эшитгандан сўнг ва 4 июнь куни руслар Шаҳрисабзга юриш бошлаганлиги тўғрисида ёлғон мишмишга ишонган Китоб ва Шақрисабз беклари Самарқанддан чиқиб кетишган. Кейинчалик қўзғолонни Ибод Салимбоев, Тўхтахўжа Наългар, Зокирбой Раззоқбоев, Абдушароф Абдулфатовлар бошқаришган. Кучларнинг заифлашишига қарамай самарқандликлар қўзғолонни тўхтатмай 7 июнгача давом эттиришган, лекин қўзғолончилар уюштирган ҳужумлар анча сусайган. 2 кун мобайнида подшо қўшинининг 150 кишиси сафдан чиққан. 8 июнь куни подшо қўшинига ёрдамга илғор қисмлар етиб келгандан кейин қаттиқ жанг бўлиб, Самарқанд руслар томонидан ишғол қилинган.
1868 й. 8 июнда Кауфман буйруғи б-н Самарқанд бирваракайига тўпга тутилади. Шаҳарни батамом ёқиб юбориш ҳақида буйруқ олган аскарлар қирғин бошлайдилар. 9 июнда минглаб кишининг ёстиғини қуритган Самарқанд фожиаси бошланади. Қатли ом 3 кун давом этади. Юзлаб одамлар ҳеч қандай терговсиз, сўроқсиз отиб ташландилар. 19 киши, жумладан, қўзғолон фаоллари Сибирга сургун қилинган. Умуман олганда Самарқанд қузғолони тарихда муҳим ўрин тутади. С. Айнийнпнт фикрича, Абдулмалик тўранинг ҳаракати ва қўзғолончиларнинг жасорати туфайли Кауфман Бухорога ҳужум қилишдан воз кечишга ва сулҳ тузишга мажбур бўлган.
Манба: Мирза Абдулазим Сами, Тарихи салатини мангитиййа, М., 1962.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1 китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.
Азим Маликов.