САМАРҚАНД-ҚАРШИ АВТОМАГИСТРАЛИ

САМАРҚАНД-ҚАРШИ АВТОМАГИСТРАЛИ (А378) — Ўзбекистон худудидаги халқаро аҳамиятли автомобиль йўли, умумий уз. 138 км. Йўл I—III тоифали, асфальтбетон қопламали. Йилнинг кузқиш фаслларида Тошкент — Термиз (Ml39) халқаро автомагистралининг (қ. Kamma Ўзбекистон тракти) Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари оралиғидаги Тахтақорача довонидан ўтувчи қисмида оғир юкли автопоездларининг қатновини таъминлаш, Самарқанд—Қашқадарё вилоятлари ўртасида автобус ҳаракатини йўлга қўйиш ва халқ хўжалик юкларини ташишда муҳим ўрин тутади. Йўддаги транспорт ҳаракати жадаллиги 4000— 6000 автомобиль/кунни ташкил килади (2003).