САЛЬВИНИ

САЛЬВИНИ Томмазо (1829.1.1, Милан — 1915.31.12, Флоренция) — итальян актёри. 19-а. санъатининг йирик намояндаси. 1843 й. дан Г. Моден раҳбарлигидаги труппада ишлаган, 1848 й. миллий озодлик курашида қатнашгани сабабли 2 марта қамоққа олинган. 60й. лардан ўзи ташкил этган труппага раҳбарлик қилган. 1869 й. дан доимий гастролларда (Европа, жан. ва шим. Америка, Россия ва б.) бўлган. У, асосан, Шекспир драмаларидаги қаҳрамонлар (Ҳамлет, Макбет, Лир ва б.) образи билан шуҳрат қозонган.