САЛТИКОВ Михаил Евграфович

САЛТИКОВ Михаил Евграфович, Салтиков-Шчедрин (асл фамилияси Салтиков; тахаллуси — Н. Шчедрин) [1826.15(27).1, — Спас—Угол қишлоги, Калязин тумани1889. 28.4 (10.5), Петербург] — рус ёзувчиси. Москвадаги Дворянлар ин-тида (1836—38) ва Александр (собиқ Царское село) лицейида (1838 — 44) таълим олган. Дастлаб шеърлар ёзган. «Лира» шеъри (1841) Пушкин ва Державин га бағишланган. 15 шеъри бизгача етиб келган. «Зиддиятлар» (1847), «Чалкаш иш» (1848) асарлари натуралисток характерда бўлиб, чуқур ижтимоий масалалар акс эттирилган. Асар хукмрон доиралар ғазабини қўзғатган. 1848 й. апр. да қамоққа олиниб, Вяткага сургун қилинган. 1855 й. сургундан қайтгач, «Губерня очерклари»ни (1856—57) ёзган. Салтиков ижодий фаолиятини давлат ишлари билан бирга олиб борган. 1856 — 58 й. ларда Ички ишлар вазирлигининг алоҳида топшириғи билан чиновник бўлиб хизмат қилган, деҳқонлар реформасини тайёрлашда қатнашган. 1858—62 й. ларда Рязань ва Тверь губерняларининг вицегубернатори. Истеъфога чиққач, «Современник» жур. да ишлаган (1862). Некрасов вафотидан сўнг (1877) Салтиков «Отечественные записки» жур. га раҳбарлик қилган. Кўпгина очерк ва сценарийлари «Кичик ҳикоялар» ва «Насрдаги ҳажвия» (1863) китобига киритилган. «Пазухиннинг ўлими», «Насрдаги ҳажвия» пьесаларида подшо амалдорлари танқид қилинган. «Жаноб Головлёвлар» (1875— 80), «Монрепо бошпанаси» (1878—79), «Йил бўйи» (1879—80), «Ҳаёт икирчикирлари» (1886—87), «Эртаклар» (1882 — 86) ва б. асарларида реформадан сўнгги Россия ҳаётидаги ижтимоий қарамақаршиликлар акс этган. «Бир шаҳартарихи» (1869—70), «Жаноб тошкентликлар» (1869—72) асарлари ҳам бор. Тугалланмай қолган «Унутилган гаплар» китоби муҳим ҳаётий масалаларга бағишланган. Ҳаётни идрок этиш, чуқур билиш ва халққа бўлган меҳрли муносабат адибни муросасиз, ўткир сатирик даражасига кўтарган. Салтиковнинг сатираси подшо Россиясининг бюрократ аппаратини танқид қилишга қаратилган. У ўз асарларида кишилардаги бюрократизм ва оппортунизмни, сотқинлик, мансабпарастликни қаттиқтанқид қилган. Асарлари рус танқидий реализмининг ёрқин намуналаридир. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Жаноб Головлёвлар, Т., 1952; Эртаклар, Т., 1954; Бир мужик икки генерални боққани ҳақида қисса, Т., 1973.

Ад.: Макашин Салтиков, СалтыковЩедрин, Биография, т. 1,2., М., 1951; Б у шми н А. С., М. Е. СалтыковЩедрин в воспоминаниях современников, т. 1—2, М, 1975; Турков А., СалтыковЩедрин, М., 1981.