САЛОРИЙЛАР

САЛОРИЙЛАР, мусофирийлар — 10—11-а. ларда Озарбайжонда ҳукмронлик қилган эронликлар сулоласи. Дастлаб араблар истилоси даврида Дайлам вилоятини мустақил бошқарганлар. 10-а. нинг 40й. ларида Марзубон Салорий Озарбайжонни ва Арроннинг бир кисмини босиб олиб Салорийлар сулоласига асос солди. 971 и. курдларнинг шаддодийлар сулоласи Сни Аррондан ҳайдаб чиқарди. 981 й. равводийлар сулоласи Иброҳим Салорий устидан ғалаба қозониб, Табриз ш. ни пойтахт деб эълон қилди. Шу билан Салорийлар сулоласи бархам топди.