САЛАВАТ

САЛАВАТ — РФ Бошқирдистон Республикасидаги шаҳар (1954 й. дан). Оқ Идил (Кама ирмоги) дарёси бўйида. Уфадан 188 км жан. даги т. й. станцияси. Аҳолиси 155,6 минг киши (1998). Нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси ва кимё машинасозлиги саноатлари бор. Қурилиш материаллари корхоналари фаолият кўрсатади. Уфа нефть ин-тининг кечки фти, бир неча ўрта махсус билим юртлари, драма театри мавжуд. Шаҳар Салават Юлаев номига қўйилган.