САЛАВАТ ЮЛАЕВ

САЛАВАТ ЮЛАЕВ (1752.5.6, Текеево қишлоғи, ҳоз. Бошқирдистон республикаси, Салават р-ни — 1800.26.9, Рогервик, ҳоз. Палдиски ш., Эстония) — бошқирд халқининг миллий қаҳрамони, бадиҳагўй шоир. Деҳқонлар уруши қатнашчиси (1773—75). Е. Пугачёв сафдоши. Волость оқсоқолининг ўғли. 1773 й. нинг кузида Пугачёвга қарши курашга юборилган. Пекин, СЮ. 2 минглик отряди билан қўзғолончиларга қўшилган. Ўзини иқтидорли ташкилотчи ва capкарда эканлигини намоён қилган. 1773 й. нинг охирида Бошқирдистоннинг шим. шарқида 10 минглик отряд тўплаб Красноуфимск ва Кунгур р-нларида қатор муваффақиятли жанглар ўтказган. 1774 й. ноябда асир олинган. 1775 й. сент. да отаси (деҳқонлар уруши қатнашчиси) б-н биргаликда Болтиқбўйидаги Рогервик қалъасига умрбод каторгага ҳукм қилинган. Салават Юлаев поэзияси бошкирд оғзаки шеъриятининг энг яхши намуналаридан саналади. Бошқирдистондаги р-н, шаҳарга номи берилган ва Давлат мукофоти таъсис этилган.