САЛАМАНКА УНИВЕРСИТЕТИ

САЛАМАНКА УНИВЕРСИТЕТИ — Европадаги қад. ун-тлардан бири. 1218 й. Испаниянинг Саламанка ш. да ташкил топган. Ўрта асрлар ва Уйғониш даврида Болонья, Париж, Оксфорд унтлари қатори Европадаги йирик маданий марказлардан бири бўлган. Бу даврда ун-тда табиий фанлар ўқитилган, араб маданияти анъаналари ривожлантирилган; Ибн Сино, Ибн Рушд ва б. машҳур олимларнинг асарлари илк бор таржима қилинган, дастлабки энциклопедик нашрлар тайёрланган. Инквизиция ҳукмронлиги даври (16-а.)да Коперникнинг гелиоцентрик системаси ўқитилган ягона ўқув юрти бўлган. Испаниянинг иқтисодий тушкунлиги муносабати билан 17-а. бошларидан, айниқса, 19-а. нинг 60й. лари Мадрид ун-ти испан фанининг марказига айлангандан сўнг Саламанка университети мавқеи пасайди. ун-т фалсафа ва филол., ҳуқуқ, тиббиёт, табиий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 24 мингга яқин талаба таълим олади; кутубхонасида 200 мингдан ортиқ асар сақланади.