САЛАИР БУРМАЛАНИШИ

САЛАИР БУРМАЛАНИШИ — кембрий системасининг ўртасидан охиригача бўлган вақт мобайнидаги бурмаланиш, тектоник ҳаракатлар ва магматизмнинг умумий фаоллашган даври. Сибирдаги Салаир кряжи ҳудудида бўлган кузатишлар натижасида рус геологи М. А. Усов томонидан ажратилган (1936). Сб. ОлтойСаян тоғли ўлкасида, Монголия шим. ва Байкалортида кенг намоён бўлган. Немис геологи X. Штилле Европада Салаир бурмаланишига ўхшаш бурмаланиш даврини ажратган (Пиренеи я. о. да, Франция шим. ғарбида ва б.). Бундан ташқари, Салаир бурмаланиши Антарктидада (Трансантарктика тоғларининг «росс» бурмаланиши), Австралиянинг жан. ғарбида жуда фаол бўлган. Тектоник-магматик фаоллик Африка-Арабистон платформасининг Ливия-Нигерия ва Арабистон-Мозамбик минтақаларида, Жан. Америка платформасининг ғарбида, Ҳиндистон платформасининг жан. да (жумладан, Шри Ланка ва Мадагаскар о. ларида) кузатилади.