САКСОВУЛ

САКСОВУЛ (Haloxylon) — шўрадошлар оиласига мансуб бута ва дарахтлар туркуми. Бўйи 1,5—12 м, танасининг диаметри 1 м гача боради. Гули майда, икки жинсли, қарамақарши, тангачасимон, гулолди қўлтиғида биттадан ўрнашган. Барглари учли, ривожланмаган, тангачасимон, гул хреил қилувчи новдачалари қари шохлардан ўсиб чиқади. Саксовулнинг яшил новдалари органик модца тўплашга хизмат қилади. Ииллик ёш новдаларининг кўп қисми кузда, айниқса, совуқ тушиши билан тўкилиб кетади, озроқ қисми эса ёғочга айланиб сақланиб қолади. Алр. дан гуллай бошлайди, окт. да уруғлайди. Осиё (Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Хитой, Монголия)да 10 тури учрайди. Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида ўрмонларни ҳосил қилувчи асосий турлар — оқ ва қора Саксовул дир. Кора С. (Н. aphyllum) — баргсиз бута ёки дарахт, бал. 4—9 (12) м гача. Асосан, Осиёнинг чўл ва чала чўлларида, шўрхок ерларда, шўрланган қумларда, тақирларда кўп тарқалган. Уруғидан кўпаяди. Йўлларда ихотазорлар барпо этишда фойдаланилади. Қора Саксовул катта дарахтзорлар ҳосил қилади, оқ Сдан тана ва шохшаббасининг қорамтир бўлиши, баргининг тузилиши билан ажралиб туради. Оқ С. (H.persicum) — йирик бута. Бал. 2,5—6 м. Илдизи 10—11 м чуқурликка боради. Қозоғистон, Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Саудия Арабистони, Ғарбий Хитойнинг чўл ва саҳроларида ўсади. Оқ С. қумликларни мустаҳкамлаш учун экилади. Зайсан Си (H.ammodendron) тури Қорақалпоғистоннинг айрим жойлари (Устюрт)да учрайди.

Саксовулнинг халқ хўжалигида аҳамияти катта. Ундан, асосан, ўтин (ёқилғи), қўйлар ва туялар учун тўйимли озуқа, қумларни мустаҳкамловчи, шамолни тўсувчи восита сифатида фойдаланилади. С ўрмонлари тупроқни эрозиядан сақлашда муҳим ўринда туради. Саксовул 50— 60 й. яшайди. Асосан, уруғидан кўпаяди ва 5—7йили нормал уруғлай бошлайди. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда С ўрмонлари 22 млн. га атрофида. Ўзбекистонда Саксовул ўрмонлари 1229 минг га, шундан оқ Саксовул 976 минг га, қора Саксовул 253 минг га ни эгаллайди.

Ўзбекистонда чўл ва яйловларга экиш учун 1991 й. да чиқарилган Нортуя нави р-нлаштирилган. Сўнгги йилларда Саксовулни кўпайтириш мақсадида бир қатор ўрмон хўжаликлари ташкил этилиб, сунъий саксовулзорлар барпо қилинмоқда.

Абдушукур Хоназаров.