САКСОНИЯ

САКСОНИЯ — 1) сакслар яшаган тарихий вилоят, улар бу ерда герцогликка асос солганлар (9-а. охири — 1180; Германиянинг Қуйи Саксония ҳудудига тўғри келади).

2) Германиянинг ўрта қисмидаги ўрта асрлар князлиги (15-а. дан курфюрстлик), 1806—1918 й. ларда қироллик (пойтахти — Дрезден); 1815 й. қироллик ҳудудининг тахм. 1/2 қисми Пруссия тасарруфига ўтган ва унга қарашли Саксония провинциясининг асосий қисмини ташкил қилган, сўнг ер.