САКСОНИЯ-АНХАЛЬТ

САКСОНИЯ-АНХАЛЬТ — Германия ери (федератив бирлик). Эльба дарёси ҳавзасида. Майд. 20,4 минг км2. Ахолией 2,5 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Магдебург ш. С. А. ҳудудининг катта кисми Магдебург текислигида жойлашган бўлиб, жан. ғарбда Гарц тоғларига ўтиб боради. Флеминг тоғлари Саксония-Анхальтнинг шаркий чегараси хисобланади. Саксония-Анхальт мустакил ер сифатида қисқа тарихга эга. У 1947 й. дан 1952 й. гача мавжуд бўлган ва 1990 й. 3 окт. да Германия бирлашганидан сўнг қайта ташкил этилган. Саксония-Анхальт таркибидаги баъзи худудлар Германиянинг қад. маданият марказларидан ҳисобланади. Саксония-Анхальтнинг шим. даги Альтмарк Бранденбург кул остида бўлган. Жан. ва шарқида Саксония ҳукмронлик қилган. Анхольт ери 1212 й. да юзага келган. Саксония-Анхальт — мамлакатнинг энг шим. узумчилик р-ни. Магдебург текислигининг унумдор тупроғида донли экинлар, қанд лавлаги, картошка, сабзавотлар экилади. Саксония-Анхальтда озиқ-овқат саноати корхоналари, хусусан, қанд з-ди кўп. Оғир ва транспорт машинасозлиги, кимё саноатлари ривожланган. Дессауда самолёт ишлаб чиқарилади.