САКРОВЧИ БАЛИҚЛАР

САКРОВЧИ БАЛИҚЛАР (Periophthalmidae) — олабуғасимонлар туркумига мансуб балиқяар оиласи. 10 га яқин тури бор. Ҳинд ва Тинч океанининг тропик ва суви чучуклашган қисмларида, Мангро ўрмонлари ботқокликларида кўп учрайди. Уз. 27 см гача. Сакровчи балиқлар бир неча соат сувсиз яшай олади. Танаси йўғон ва калта, қўнғиркулранг ёки сарғиш тусда, қора холлари бор. Кўзи сувда ва қуруқликда кўришга мослашган. Қуруқликда ва дарахт шохларида мускулли дум ва кўкрак сузгичлари ёрдамида ўрмалаб ва сакраб ҳаракатлана олади. Инга увилдириқташлайди. Майда қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар, чувалчанглар ва б. умуртқасизлар билан озиқланади. Сакровчи балиқларни туб аҳоли овлайди. Аквариумларда боқилади.