САКРАМЕНТО

САКРАМЕНТО — АҚШнинг ғарбий кисмидаги шаҳар. Калифорния штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 407 минг киши (2000). Сакраменто дарёси бўйидаги порт. Транспорт йўллари тугуни. Kara Калифорния водийси шим. қисмининг савдо маркази. Ракетакосмик, радиоэлектроника, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Калифорния ун-ти бўлими бор. Шахарга 1848 й. да асос солинган.