САККУЛИНА

САККУЛИНА (Sacculina carcini) умуртқасиз ҳайвонларнинг илдизбошлилар кенжа туркумига мансуб паразит денгиз ҳайвони. Гавдаси халтача кўринишида бўлиб, илдизсимон ўсиқлари бор. Бу ўсиқлар краб танасига тешиб киради. Саккулина тухумидан олти оёкли личинкалар — науплиус ривожланади. Личинкалар 4—5 кундан сўнг икки тавақали чиганоққа ўралади ва паразит ҳаёт кечиришга ўтади. Бу вақтда улар тана ва чиғаноғини ташлаб юборади. Қолган бош қисми крабга ўсиб киради ва ундан вояга етган гермафродит (қ. Гермадрофитизм) индивид ривожланади.