САЖЪ

САЖЪ (араб. — қумри, булбул, тўтиларнинг сайраши) — бадиий сўз санъатларидан бири: бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзларнинг вазн ёки равийда (ёки ҳар иккаласида) мос келиши. Сажъ санъати дастлаб халқ оғзаки ижодида пайдо бўлган, кейинчалик ёзма адабиётга ўтган. Сажъ ўзбек халқ эртаклари, достой ва мақолпарца кўп учрайди. Сажланган матн равон ўқилади, оҳангдорлик ва кучли эмоционаллик туғдиради, киши хотирасида мустаҳкам сақланиб қолади. Сажъ санъати ишлатилган наср — насри мусажжаъ, назм эса назми мусажжаъ деб юритилади. Сажъ тузилиши жиҳатидан 3 хил бўлади: 1. Тўлиқ Сажъ (мутавозий Сажъ) — бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзлар вазнда ҳамда равийда мос бўлади. Mac, «Жаллодлар сўйиб қўймасин, тезроқ бориб кулидан олинглар, зиндонга солинглар» («Равшан»). 2. Қофияли Сажъ (мутарраф Сажъ) — бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзлар равийда мос бўлиб, вазнда тенг бўлмайди. Мас, «Зоти бемадоро, димоғи пўлод ва кўнгли хоро» («Маҳбуб улқулуб»). 3. Вазндош Сажъ (мутавозин Сажъ) — бир ёки бир неча гапдаги айрим сўзлар ҳамвазн бўлиб, равийда мос бўлмайди. Mac, «Авбош ва ареол мусулмонларидин аларға не маош ва не ҳисол» («Маҳбуб улқулуб»).

Сажъ шохларнинг сарой ёзишмалари, тарихий, илмий ва бадиий насрда ҳам қўлланилган. Мумтоз адабиётда Навоий, Бобур, Гулханий каби санъаткорлар Сдан унумли фойдаланишган. Навоий ўзбек насрида Сажъ санъатини энг юқори чўққига кўтарди. Ўзбек адабиётида Ҳамза, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек ва б. ижодида ҳам Сажъ намуналари бор.

Ад.: Саримсоқов Б., Ўзбек адабиётида сажъ, Т., 1978.