САИДНОСИРОВА

САИДНОСИРОВА Зарифа (1908,31,9, Туркистон ш., Қозоғистон — 1986. 16.8, Тошкент) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), проф. (1970). Киме фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар С. Миржалиловнинг қизи, Ойбекнинг рафиқаси. Тошкентда «Пестолоцци» мактаби (1922—26), Навоий номидаги таълим-тарбия техникуми (1924 — 36) ва айни пайтда Розанов тасвирий санъат студияси (1924—26)да ўқиган. Сўнг Ўрта Осиё ун-ти физикамат, фтининг кимё бўлимини тугатиб (1926 — 30), ўрта мактаблар, хотин-қизлар билим юрти ва ишчилар фтида физика, мат. ва кимё фанларидан дарс берган. Қишлоқ хўжалик интида ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири (1930—86), Тошкент тиббиёт ин-тида ўқитувчи (1932—37), Ўқувпедагогика нашриётида муҳаррир (1934—35). Ўрта мактаблар ва техникумлар учун «Кимё» дарслиги (1933) муаллифи. С, педагогик фаолиятидан ташқари, вольфрам комплекс бирикмалари ва кимё терминларининг русчаўзбекча луғати устида илмий иш олиб борган. Саидносирова Ойбек адабий меросини сақлаш, тартибга солиш ва нашр этиш ишига катта ҳисса қўшган. У адибнинг ўзбек тилидаги 2 жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами» (1975—85)ни, рус тилидаги 5 жилдлик «Асарлар»и (1985 — 87)ни нашрга тайёрлашда фаол иштирок этган. Беруний номидаги Узбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). Тасвирий санъатга оид ишлари Ойбек уймузейида сақланади.

Ас: Химиядан русча-ўзбекча қисқача изоҳли луғат (ҳамкорликда) Т., 1975; Ойбегим менинг (хотиралар), Т., 1994.