САИДМУРОД ПАНОҲ ЎҒЛИ

САИДМУРОД ПАНОҲ ЎҒЛИ (1858 — Бухоро вилояти Қизилтепа тумани Кенагас қишлоғи — 1945) — ўзбек достончиси. Ёшлигидан достон ёдлаш, соз чалишни урганган. 1888—1903 й. ларда Қизилтепа т. й. қурилишида, 1930 й. дан кзда ишлаган. Эл орасида Мурод жмров номи билан танилган. Саидмурод Паноҳ Ўғли «Алпомиш», «Гурўғли» туркум достонлари, «Одилхон», «Ширин ва Шакар», «Кунтуғмиш», «Аҳмадхон», «Юсуф билан Аҳмад», «Санобар», «Ошиқ Ғариб», «Мастон кампир», «Чўпон қиз» каби 20 га яқин халқ достонларини моҳирона куйлаган. Унда «Алпомиш», «Одилхон», «Гўрўғлининг Қримга бориши» достонлари ва бир канча термалар шоирнинг ҳамқишлоғи Шамси Муродов (1925 — 45) томонидан ёзиб олинган. «Амирнинг ўлпончиларига қарши», «Кунларим», «Гулзорим бор» ва б. асарлар муаллифи.

Ас: Одилхон [достонлар, термалар], Т., 1972.