САИДАЗИМОВА

САИДАЗИМОВА Турсуной (1911, Тошкент — 1928.10.5, Бухоро) биринчи ўзбек актрисаси. Москва ўзбек драма студиясида уқиган (1924—27); 1927 й. дан Ўзбек драма труппасида актриса. Қисқа умри давомида ўзбек ва чет эл драматургиясидан ёрқин образлар яратди: Мария Антоновна («Ревизор»), Турандот («Маликаи Турандот», 1927), Клариче («Икки бойга бир малай») ва б. F. Зафарийнинг «Ҳалима» мусиқали драмасида Ҳалима образини яратиш билан ўзбек мусиқали саҳна ижрочилигида янги саҳифа очди. Саидазимова бу спектаклда мусиқали драма жанрида илк бор драматик ва вокал компонентларни бирбири билан уйғунлаштирган ҳолда образ психологиясини, унинг ички дунёсини чукур очишга эришди. 17 ёшида ваҳшиёна ўлдирилган. Ҳ. Ҳ. Ниёзий унга атаб «Турсуной марсияси»ни яратган.