САИДАҲМЕДОВ Анвар Аҳрорович

САИДАҲМЕДОВ Анвар Аҳрорович (1912.15.6 — Тошкент — 1983) — педиатр-фтизиатр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), тиббиёт фанлари д-ри (1960), проф. (1961). ТошТИни тугатган (1935). Бекобод касалхонасида бош врач (1936—41), уруш қатнашчиси (1941—42), Республика руҳий касалликлар касалхонасида бош врач (1944—46), ТошТИ болалар клиникасида ординатор (1946—50), ассистент (1950—51). Сил и. т. институтида болалар сил касаллиги бўлими бошлиғи (1952— 60), Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти болалар сил касаллиги кафедраси мудири (1961 — 81), консультант (1981—83). Илмий ишлари Ўзбекистон шароитида болалардаги сил касаллигини аниқлаш, унинг клиникаси, олдини олиш ва даволашга оид.

Ас: Болаларни сил касаллигидан сақлаш чоралари, Т., 1962; Мия сили ва унинг олдини олиш, Т., 1968.