САИД ОТА МАСЖИДИ

САИД ОТА МАСЖИДИ — Хоразм вилояти Хонқа туманидаги меъморий ёдгорлик (1766). Масжид усти ёпиқҳовли (14,0×7,0 м), хонақоҳ (7,0×7,0 м), айвон ва унга кираверишдаги қўшимча хоналар (қоровулхона, отхона ва б.)дан иборат. Масжид олдини қатор устунли айвонлар эгаллаган. Ҳовли марказида қудуқ сақланган. Хонақоҳ гумбаз томли, гумбаз асосига ғиштин шарафалар, остки қисмига 8 та равокди дераза ишланган. Саид ота масжиди безаксиз, ёғоч ўймакорлигида безатилган устун, эшик ва дера’залар диққатга сазовор. Дарвозадаги араб ёзувлари орасида масжиднинг қурилган йили қайд этилган.