САИД ОТА МАСЖИДИ

САИД ОТА МАСЖИДИ, Ёрмуҳаммад Девон масжиди — Хивадаги меъморий ёдгорлик (18-а.). Ичан қалъаншж жан. ғарбий қисмига Ёрмуҳаммад Девон қурдирган. Умумий тарҳи 8,95×13,5 м, хонақоҳ мурабба тарх/ш (6,3×6,3 м), гумбаз томли, айвони олди бироз туртиб чиққан. Ички деворидаги равоқлар хонани кенг кўрсатади. Масжид безаксиз, сирти ганч билан сувалган. Айвон меҳробига сирли ўйма парчинлар қопланган. Ёғоч ўймакорлигида ишланган устунлар диққатга сазовор. 1983 й. да қайта таъмирланган.