САИД МАҲРУЙЖОН МАЖМУАСИ

САИД МАҲРУЙЖОН МАЖМУАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1884). Саид Муҳаммад Махруйжон мақбараси атрофида барпо этилган Мадраса, қорихона, мақбара ва б. дан иборат мажмуа. Саид Махруйжон мадрасаси (40,0×53,0 м)га ғарбдан 2 кичик Мадраса (Кичик Маҳруйжон); қорихона ва Кичик Маҳруйжон мақбараси (11,0х14,1 м) туташ. Катта ҳовлига жандан 3 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Мадраса бурчакларидаги анъанавий дарсхона ва масжид ўрнига ҳужра ва қўшимча хоналар жойлашган. Ҳужралар олди равокли. Мадрасанинг шим. да хрвли ичкарисига Саид Махруйжон мақбараси қурилган. Ундаги Муҳаммад Раҳим II ва Темурғози тўра сағаналарини уста Б. Воисов кошин б-н серҳашам безаган Мажмуанинг жан. шарқида, ички хрвли атрофида олти гумбазли масжид, дарвозахона, зиёратхона, мақбара ва ҳужралар жойлашган. Масжид ва мақбара (36,0×35,0 м) чорси гумбазли, ҳужралар балхи гумбазли. Мажмуанинг ғарбида 2 катта ва 3 кичик хона мавжуд.