САИД АБДУЛЛОҲ БУХОРИЙ

САИД АБДУЛЛОҲ БУХОРИЙ (16 а охири, Бухоро — 1647, Ҳижоз) — хаттот; «Дарвиш Абдий» ва «Мавлавий» лақаблари билан маълум. Дастлаб Бухорода, сўнгра исфаҳонлик хаттот Мир Имод Ҳусайнийдан таълим олган. У Истанбул, Исфаҳон ш. ларида, Мисрда бўлган. Истанбулда настаълиқ хатини жорий қилган, Султон Муҳаммад IV буйруғи билан «Шоҳнома»ни кўчирган. Ҳаж сафаридан кейин умрининг охиригача Ҳижозда яшаган.

Ад.: Муродов А., Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан, Т., 1971.