САИД АБДУЛЛАХОН

САИД АБДУЛЛАХОН (? 1933, Кривой Рог ш., Украина) — Хива хони (1918—20), қўнғиротлардан. Ферузштт ўғли. Укаси Асфандиёрхон суиқасд натижасида ўлдирилгач, Жунаидхон томонидан Хивага хон қилиб кўтарилган (1918 й. 3 окт.). С. А. жисмоний жиҳатдан заиф ва иродасиз бўлиб, Хива хонлигидаги барча ишларни амалда ясовулбоши Давлатмурод махрам орқали Жунаидхон бошқарган. Жунаидхон ўз кишилари: Чориқбой (Тошҳрвуз), Сафар Депмечи (Иляли), Қилич Қора (Порсу), Гоклан бола (Манғит), Анна Гелдибек (Тахта), Халил Махсум (Урганч), Шихим Сулғун (Хива)ларни ҳоким қилиб тайинлаган.

Хива хонлиги қизил аскарлар томонидан босиб олингач, Саид Абдуллахон тахтдан воз кечишга мажбур бўлди (1920 й. 2 фев.) ва илтимосига кура, у Хивада қолдирилган. Бироқ, Хивадаги Муҳаммад Аминхон мадрасасида қозикалон Иброҳим Охун бошчилигида бўлган уламоларнинг қизил аскарларга қарши кўтарган исёни (1920 й. 23 июнь) дан кейин, бу исёнга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам Саид Абдуллахон ва унинг ҳарами, яқин қариндошлари, 10 тўра ҳамда Ҳикматилла Охун (қозиаскар), Обид Охун ва б. Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР)дан бадарға қилинган (1920 й. ёзи). Дастлаб Москвадаги Лубянка — 2; Новоспасск, Иваново монастирларидаги қамоқхоналарга ташланган. 1923 й. да Саид Абдуллахон ва унинг авлодлари Украинанинг Екатеринослав губернясига сургун қилинган. У сургунликда 10 й. яшаган. Сўнгра касалланиб, вафот этган. Хоразмлик адиб Қўзи Дават Саид Абдуллахон ҳақида «Хусумат» (Нукус, 2001) тарихий романини ёзган.

Ад.: Давлатёр Раҳи м , Ш ихназар Матрасул, Феруз. Шоҳ ва шоир қисмати, 1китоб, Т., 1991; Худойберганов К., Хива хонлари шажараси, Хива, 1996; Хоразм тарихи, 2ж., Урганч, 1997; Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Ёш хиваликлар тарихи (хотиралар), Урганч, 2000.