САҲОБИДДИНОВ Сирож Саҳобиддинович

САҲОБИДДИНОВ Сирож Саҳобиддинович (1906 — Тошкент — 1994) — ботаник олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), проф. (1958). Ленинград ун-тини тугатган (1932). Ўрта Осиё ун-ти биология фти ассистента (1932—36), доценти (1936 й. дан). Ўзбекистоннинг ўсимлик бойликларини қидирув экспедицияси бошлиғи (1932—49), Андижон ўқитувчилар ин-ти табииёт кафедраси мудири (1940—46), Ўзбекистон ФА Ботаника ин-тида катта илмий ходим (1946—50), Фарғона педагогика ин-ти ботаника кафедраси мудири (1950 — 1984). Илмий ишлари Ўрта Осиё ёввойи доривор ўсимлари ҳамда ўсимликлар систематикасига оид. Ботаника герминларини илмий асосда ишлаб чиқишга муайян ҳисса қўшган.

Ас: Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии, Т., 1948; Ўрта Осиё фойдали ва зарарли ўсимликларининг илмий ва маҳаллий номлари луғати Т., 1953; Ўсимликлар систематикаси [2нашри|, 1—2 ж. лар, Т., 1957-66.