САГОВНИКСИМОНЛАР

САГОВНИКСИМОНЛАР, цикада симонлар (Cycadopsida) — очиқ уруғли ўсимликлар синфи. Танаси тугунаксимон ёки турпсимон, баъзилариники устунсимон; бўйи 18—20 м. Танасининг юқори қисмида қирққулоқсимон, патсимон қаттиқбарг (уз. 3 м гача) боғламлари бор. Барги 1—2 й. дан кейин тўкилади. Саговниксимонлар икки уйли, мегаспоралар ва микроспоралардан кўпаади. Қуббаси ўзак. 9—10 туркумга бўлинган 100 тача тури маълум. Асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган.