САГАТОВ Серикбай Жузжасарович

САГАТОВ Серикбай Жузжасарович (1949.14.9, Томди тумани) — илғор қоракўлчи чорвадор, Ўзбекистон Қаҳрамони (2003). Ўрта мактабни тамомлаганидан кейин меҳнат фаолиятини 1964 й. да Томди туманидаги «Бирлик» жамоа хўжалигида ёрдамчи чўпон бўлиб бошлаган. 1970 й. дан шу хўжаликда (2000 й. дан ширкат хўжалиги) бош чўпон. Қизилкум чўли шароитларида қоракўлчиликни тиклаш ва ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Крракўл қўйлари зотини яхшилаш, қоракўл қўйлари зоотехникаси, замонавий ветеринариясанитария амалиётини такомиллаштириш ва жорий этиш бўйича муҳим ютукларни қўлга киритди. Кўп йиллар давомида ҳар 100 соалиқдан 114—120 бош қўзи олиб, уларнинг 75— 95%ини ўстиришга қолдиришга (2003 й. дан ҳар 100 совлиқдан 120 тадан қўзи, 95% ини ўстиришга қолдирди), сотиладиган қоракўл терилари навларини оширишга эришди.