САГАМИХАРА

САГАМИХАРА — Япониядаги шаҳар. Канагава префектурасида. Хонсю о. нинг жан. шарқий қисмида, Доси дарёси бўйида. Аҳолиси 605 минг киши (2000). Мамлакатнинг электромашинасозлик ва автомобилсозлик ҳамда ядро тадқиқотлари маркази. Озиқовқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор.