САДРИ ЖАҲОН

САДРИ ЖАҲОН — 1213-а. ларда Бухорода ҳукмронлик қилган бурҳонлар хонадони унвони. «Китоби муллазода» асарининг муаллифи Аҳмад ибн Маҳмуднинг ёзишича, бурҳонлар хонадонига Абдулазиз ибн Умар асос солган. Садри жаҳон унвони унга султон Санжар томонидан берилган. Абдулазиз ибн Умар вафотидан сўнг бу лавозим ўғли, кейинчалик невараларига берилган. Уларнинг авлодлари 1207 й. гача Бухорода мустақил ҳукмронлик қилган. Сўнгги Садри жаҳон Бурҳониддин Муҳаммад ибн Аҳмад ўша йили Муҳаммад хоразмшоҳ томонидан мансабдан туширилган. Бурҳонларнинг айрим намояндалари илгаригидек нуфузга эга бўлмасаларда, имтиёзлари мўғуллар даврида ҳам сақланиб қолган. Улар вақф ерларни назорат қилишган; ўз ерлари, савдоҳунармандчилик корхоналари бўлган, карвон савдоси билан шуғулланишган. 13-а. да Малик Санжар С. ж. ларга қарши халқ қўзғолонини бошқарган (яна қ. Малик Санжар қўзғолони).