САДАТ

САДАТ Анвар, Муҳаммад Анвар алСадат (1918.25.12, Минуфия вилояти, Мит Абу алҚум қишлоғи — 1981.6.10, Қоҳира) — Мисрнинг давлат ва сиёсат арбоби. 1938 й. ҳарбий билим юртини тугатган. Ж. А. Носир бошқарган «Озод зобитлар» инқилобий ташкилот аъзоси (1950), Миллий демократик партия раиси (1978). 1952 й. июль инқилобида қатнашган. Миср вицепрезиденти (1964—66, 1969—70), президенти (1970 й. дан). Садат мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини либераллаштириш юзасидан чоратадбирлар ўтказган. Мисрда «очиқ эшиклар» сиёсатини жорий қилган. 1973 й. 6 окт. да Исроилга қарши уруш бошлаган. СССР билан Миср ўртасида тузилган Дўстлик ва Ҳамкорлик ҳақидаги битимни бекор қилган (1976, март). С. Исроил бош вазири М. Бегин билан АҚШ воситачилигида Кэмп Дэвид (АҚШ) тинчлик шартномасини имзолаган (1979 й. 26 март). Унга биноан, Исроил 3 й. мобайнида ўз қўшинларини Синай я. о. дан олиб чиқиб кетишга ваъда берган. Ўз навбатида С. Исроил билан сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни тиклашга розилик берган. Нобель тинчлик мукофоти лауреати (1978 й. дек.). Қоҳирада бўлган ҳарбий намойиш пайтида отиб ўлдирилган.

Ад:. Князев А. Г., Египет после Насера, 19701981, М., 1986; Примаков Е. М, История одного заговора, М., 1985.