САДАҚАЙРАҒОЧ

САДАҚАЙРАҒОЧ (Uemus densa) қайрағочдошлар оиласига мансуб манзарали дарахт. Бўйи 10—20 м, шохшаббаси шарсимон ёки эллипссимон. Барги йирик, уз. 3—7 см, эни 1,5—3 см, тухумсимон, чети арра тишли, усти туксиз ёки юмшоқ тукли. Барг банди қисқа — 6—7 мм, сийрак тукли, шохчалари сертук. Гули калта новдаларда тўптўп ўрнашган. Гулқўрғони 4—5 бўлакли, чангчилари 4 та. Меваси қанотчали, 2 см. Февраль — мартда гуллайди. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг тоғлик ҳудудларида ўсади. Манзарали ўсимлик, қадимдан экилади.