САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ, КАРТОШКАЧИЛИК ИНСТИТУТИ

САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ, КАРТОШКАЧИЛИК ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкач ил ик илмий тадқиқот институти — Ўрта Осиёда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик соҳасидаги энг йирик илмий ва методик марказ. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмий-и. ч. маркази таркибида. 1960 й. да ВАСХНИЛ Ўрта Осиё филиали таркибидаги Ўзбекистон сабзавот ва картошка экинлари тажриба ст-яси (1934) базасида мустақил и. т. ин-ти сифатида ташкил этилган. 1992 й. дан ҳозирги номда. Тошкент вилояти Тошкент тумани Кўксарой қишлоғида жойлашган. Ин-тда 9 лаборатория: сабзавот ва полиз экинлари селекцияси, уруғчилиги; ўсимликларни ҳимоя қилиш; агрокимё; картошка экинлари селекцияси ва уруғчилиги; биотехнология; ўсимликлар физиологияси ва сифати; қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш; сабзавотполиз экинлари ва картошка етиштириш технологияси; ҳимояланган майдон сабзавот чилиги мавжуд (2004). Инт таркибида Марказий тажриба хўжалиги ва республиканинг турли тупроқ-иқлим минтақаларида жойлашган Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида таянч бўлимлари бор. Тажриба хўжалиги ва таянч бўлимларининг барча суғориладиган ер майд. 800 га дан ортиқ. Ин-тда республикамизнинг турли тупроқиқлим шароитига мос сабзавотполиз ўсимликларининг 25 га яқин тури бўйича селекция, уруғчилик, картошка уруглигини етиштириш ишлари олиб борилади. Ўтган давр мобайнида ин-т олимлари томонидан 150 дан ортиқ сабзавот-полиз экинлари навлари яратилиб, улардан 96 нав Давлат реестрига киритилди.

Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида картошканинг эртаги ва кечки муддатда истеъмол учун ва уруғлик мақсадида етиштириш, яъни маҳаллий нав яратиш, туганакларнинг айниб кетишини бартараф этиш, навлар бўйича минтақаларда жойлаштириш, экиш муддатларини аникдаш, юқори ҳосил олиш технологияси ишлаб чикилди. Сабзавот, полиз ва картошка экинларида учрайдиган зараркунанда ва касалликлар биологияси ўрганилиб, уларга қарши кураш чоралари и. ч. га кенг жорий қилинди. Инт Покистон, АҚШ, Корея, Голландия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон давлатларининг илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Инт фаолияти олимлардан Г. О. Земан, А. К. Каримов, В. Н. Ермохин, П. Н. Дудко, М. Н. Кулакова, К. Юсупов, Н.

Г. Кузнецова, О. Я. Фонина, В. Я. Волков, А. А. Абдукаримов, С. К. Қўчқоров, Н. Р. Бакурас, А. С. Шчукина, А. Обидов, А. Б. Боқиев, А. С. Ҳакимов ва б. номлари билан боғлиқ. Ин-тда Р. А. Хакимов, А. М. Аббосов, X. 3. Умаров, Е. В. Ермолова, М. X. Аромов, В. В. Брежнева, А. И. Расулов ва б. долзарб муаммолар устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Инт 400 дан ортиқ, шу жумладан 40 та халқаро кўргазмаларда иштирок этган. Ин-тда аспирантура, музей, илмий кутубхона бор.