САБОТАЖ

САБОТАЖ (франц. sabotage — ёғоч ковуш билан тақиллатмоқ) — 1) шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан онгли ҳолда ўз хизмат вазифасини атайлаб бажармаслик ёки сифатсиз ва бепарволик билан бажариш, ишдан бош тортиш;

2) биронбир тадбирни ўтказишга зимдан каршилик, онгли ҳолда зараркунандалик.