САБОҲ

САБОҲ, шайх Жобир АлАҳмад АлЖобир АсСабоҳ (1928.29.6, Кувайт ш.) — Кувайт давлат арбоби. Кувайтдаги ҳукмрон АсСабоҳлар оиласининг 13амири. Хусусий тартибда араб тили ва адабиёти, тарих, инглиз тили ва б. фанларни ўқиган. Фаолиятини 1949 й. да Аҳмади вилояти ҳокимлигидан бошлаган. Сўнг молия ва саноат бошқармаси раҳбари (1959—61), Кувайт молия ва иқтисод вазири (1961—63), бош вазир ўринбосари (196365), бош вазир (196577). 196677 й. ларда Кувайт Давлати валиаҳци, 1977 й. 31 дек. дан амири.