САБО, Наврўзи сабо — 1) Ўн икки мақом тизимидаги Наврўз номли овозага асосланган шўъба номи;
2) Шашмақом таркибидаги Рост макрмининг наср шўъбаларидан. Сегоҳ мақомининг Наврўзи хоро, Наво ва Дугоҳ мақомининг Ҳусайний шўьбаларига оҳангдош. Мазкур асар Домла Ҳаким ижросида юксак бадиий талқин ифодасини топган.