САБЛУКОВ Гордий Семёнович (1804, Уфа яқинида — 1880.29.1, Қозон) — рус шарқшуноси. Руҳоний оиласида туғилган. Оренбург диний семинарияси (1826) ва Москва диний академияси (1830)ни тугатган. Саблуков Саратов диний семинарияси (1830—49) ҳамда Шарқ ва классик тиллар бўйича Қозон диний академияси (1849—62)да ўқитувчи. С. Волгабўйи, қипчокдар ва Олтин Ўрда тарихи, нумизматикаси, археологияси, этн. сига оид асарлар муаллифи. Қуръонни араб тилидан рус тилига таржима қилган ва нашр эттирган (1878). Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» асарини русчага таржима килган, 1906 й. да Қозонда чоп этилган.
Ас: Приложение к переводу Корана, Казань, 1879, 1898.