ҚУЁШ РАДИАЦИЯСИ

ҚУЁШ РАДИАЦИЯСИ — Қуёшнинг электромагнит ва корпускуляр (зарра) нурланиши. Қуёш радиацияси Ердаги деярли барча жараёнларнинг энергия манбаи ҳисобланади. Корпускуляр Қуёш радиацияси асосан протонлардан иборат бўлиб, Ер яқинидаги тезлиги 300—1500 км/сек, ўртача концентрацияси 5—80 ион/см2. Қуёш фаоллиги максимум, бўлганда ва катта чақнашлардан кейин Ер яқинидаги протонлар концентрацияси 103 ион/см2 гача етади. Қуёш чақнашлари пайтида катта энергияли (7-103 эВ) заррачалар (асосан, протонлар) пайдо бўлади. Ерга тушаётган умумий космик нурлар чақнашини Қуёш радиацияси кўрини-шида ифодалайди. Қуёш электромагнит нурланишининг асосий қисми спектрнинг кўзга кўринадиган нурлари қисмига тўғри келади. Қуёш тўла нур энергиясининг Ер атмосферасидан ташқарида (Қуёшдан 1 астрономик бирлик узоқликда)ги Қуёш нурларига тик бўлган 1 см2 юзада 1 мин. да тушадиган миқдорига қуёш доимийси дейилади. Қуёш доимийси Қуёшнинг у. мумий энергиясини ҳисоблаш, тадқиқ этиш, унинг Ерга таъсирини ўрганиш мақсадида махсус актинометрик стяларда ўлчаб борилади. Қуёш доимийсининг ҳозирги пайтдаги қиймати 1,95 кал/ (см2мин) ёки 136-106 эрг/(см2сек.). Қуёш фаоллиги максимумга етганда Қуёш нурланиши бир оз ортади, лекин бу миқдор умумий нурланишнинг 1% дан ортмайди. Қуёшнинг радионурланишлари Ер атмосферасидан тўлиқ ўтмайди, чунки атмосфера радиодиапазоннинг бир неча мм дан бир неча м гача қисми учунгина шаффофдир. Радионурланишлар Қуёшнинг фаоллиги билан боғлиқ. Қуёш радионурланишлари жуда ҳам кучсиз бўлиб, Ф=10~22 Вт/(м2 секТц) бирликда ўлчанади. Қуёшнинг қисқа тўлқинли нурланишлари Ер атмосферасида тўла ютилиб қолади. Бу нурланишларга оид маълумотлар асосан, геофизик ракеталар, Ер сунъий йўлдошлари ва космик зондлар ёрдамида олинади. Қуёшнинг рентген нурланишлари (тўлқин уз. \А дан 100 А гача) туташ ва айрим чизиқларнинг нурланишидир. Бу нурланишларнинг интенсивлиги қуёш фаоллигига мос равишда қучли ўзгаради (Ер орбитасида 0,13—1эрг/см2-сек) ва фаоллик максимумга етганда рентген нурланишлари спектрнинг қисқа тўлқинларида кучаяди. Қуёшнинг рентген ва ультраби-нафша нурлари жуда оз (15 эрг/см2сек) энергия олиб келса-да, бу нурланишлар Ер атмосферасининг юқори қатламларига кучли таъсир қилади. Қуёшда гамма нурланишлари ҳам топилган, лекин у етарлича ўрганилмаган.