ҚУЙИ ДУНАЙ ТЕКИСЛИГИ

ҚУЙИ ДУНАЙ ТЕКИСЛИГИ, Руминия пасттекислиги — Руминия ва Болгариянинг шим. қисмидаги текислик. Шим. да Карпат тоғлари билан жанубда Болгария платоси оралиғида. Уз. 560 км, эни 40—120 км. Юзаси плейстоцен аллювий ва лёсслари билан қопланган мезозой ва кайнозой ётқи-зиклари билан тўлган тектоник букилмада жойлашган. Ер юзаси ўр-қирли, дарё водийлари, ясси жар ва жарликлар билан кесилган. Дунай дарёси дельтаси ва водийсида катта ҳудудлар ботқоқликлардан иборат. Кўл кўп. Икдими мўъта-дил, континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —1°, —3°, июлники 22—23°. Йиллик ёғин 400—600 мм. Дунай дар-ёси водийсида ўрмонлар сақланган. Қуйи Дунай Текислигининг катта қисмидан қ. х. да фойдаланилади. Руминия пойтахти Буха-рест ш. жойлашган.