ҚУВАСОЙ

ҚУВАСОЙ — Фарғона вилоятидаги шаҳар. Фарғона ш. нинг жан,-шарқида (22 км). Т. й. станцияси. Аҳолиси 71,5 минг киши (2005). Қувасойда кичик корхона, микрофирма ва б. турдаги корхоналар фаолият юритмоқда. Қувасой цемент корхонаси, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш к-ти, шиша, идиш, ғишт, чинни, темир-бетон, уй-рўзғор кимёси з-длари, автокорхона, қурилиш корхоналари ишлаб турибди. 4 қўшма корхона фаолият кўрсатади. Умумий таълим мактаблари, кутубхоналар, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи бор. Марказий касалхона, поликлини-ка, дорихона ва б. тиббий муассасалар мавжуд. Қувасойдан Фарғонага автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.