ҚУТЛУҒ ТЕМУР МИНОРАСИ

ҚУТЛУҒ ТЕМУР МИНОРАСИ — Кўҳна Урганчштн меъморий ёдгорлик (1321—33); Султон Такаш мақбараси яқинида. Ўрта Шарқдаги энг баланд миноралардан (бал. 62 м). Пишиқ ғиштдан қурилган минора юқори томон ингичкалашиб боради; минора мавж усулида терилган ғиштли белбоғлар ва китобалар билан безатилган. Қуйи қисмида Кутлуғ Темур ва Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннннт номи куфий ёзувида битилган. Жоме масжид (сақланмаган) томи орқали эшикдан минорага кириб, айлана зинапоя орқали юқорига чиқилган. Қуйи қисмида муаззин учун ёғочдан ишланган махсус жой қолдиқлари сақланган.