ҚУТБИДДИН МУҲАММАД

ҚУТБИДДИН МУҲАММАД (? – 1127) — ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори (1097—1127). Ануштегиннннг ўғли. Ёшлигида Марвда яхши таълим олган, илми адаб ва дин илмларини ўрганган. Отаси вафо-тидан кейин салжуқийларнинг Хуросондаги исёнкор ноиби амир Додбек Ҳабаший томонидан Хоразм ноиби этиб тайинланган ва хоразмшоҳ унвонини олган (1097). Ануштегинийлар-хоразмшоҳлар сулоласининг тарихи аслида Қутбиддин Муҳаммаддан бошланади. 1100 й. салжуқийлар султони Барқиёруқ ва укаси Санжар Додбек Ҳабаший исёнини бостирганлар. Санжар Хуросонни қўлга киритгач, Қутбиддин Муҳаммадни Хоразм ҳокимлиги мансабида қолдириб тасдиқлаган.

Қутбиддин Муҳаммад султон Санжарга садоқат билан хизмат қилган, ҳар йили икки маротаба шахсан султон саройига бориб турган, Санжар олиб борган жангларда ўз қўшини билан қатнашиб, хирож, ўлпонларни ўз вақтида тўлаб турган. Қутбиддин Муҳаммад оли-му фузалоларга ҳомийлик қилган адо-латли ҳукмдор бўлган. Журжонийнинг табобатига оид «Заҳирайи хоразмшо-ҳий» асари Қутбиддин Муҳаммадга бағишланган.

Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т. 2 (часть 2), М., 1964; Буниёдов 3., Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати (1097—1231), Т, 1998.