ҚУТАЙБА ибн ТУҒШОДА (8-а., бухоро) — бухорхудот (738—753). Қутайба ибн туғшода ибн Т. нинг отаси Туғшода 32 й. Бухорода бухорхудот лавозимида турган. Туғшода мусулмон бўлгандан сўнг туғилган ўғлига Қутайба ибн Муслим шарафига Қутайба деб исм қўйган. Ту-шода араблар томонидан Самарқандда ўлдирилгач, Бухоро тахтига унинг ўғли Қутайба ибн туғшода ибн Т. ўтирган (738). Наршахийнинг ёзишича, Қутайба ибн туғшода ибн Т. Шарик кўзғолонини бостиришда араб лашкарбошиси Зиёд ибн Солиҳга ёрдам берган. Бироқ Қутайба ибн туғшода ибн Т. кейинчалик арабларга қарши кураш эълон қилгач, Хуросон ва Мовароуннаҳр ноиби Абу Муслим томонидан ўзи, биродари, оила аъзолари ва тарафдорлари билан биргаликда ўлдирилган (753).
Қутайба ибн туғшода ибн Т. нинг ўлимидан кейин унинг бошқа биродарлари Сукон ибн Туғшода ва Бунёт ибн Тутшода Бухорога бухорхудот (подшоҳ) бўлганлар.
Манба: Наршахий, Бухоро тарихи. Т., 1966.