ҚУРЁЗОВ Тўра (1938.24.2, Хива тумани Журён қишлоғи) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқрассоми (1999). Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1960) ҳамда Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-ти (1975) ни тугатган. Қорақалпоғистон давлат санъат музейида рассом (1960—70), Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Мухтор республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудий бўлими раҳ-бари (1970—75); 1975 й. дан Тошкент ш. да яшаб ижод қилади. Қурёзов ижодининг дастлабки даврида замондошлари (айниқса, меҳнат аҳли)нинг портретларини яратди («Туркман қизи», 1960; «Хива ман-зараси», 1961; «Жумагул портрети», «Гулсара портрети», 1967; «Прораб Абдулла портрети» «Чавгон ўйини», 1980 ва б.). 1980-й. лардан Хоразмнинг қад. тарихи, этнографияси, маданияти, давлат арбоблари ва алло-маларини рамзий ва мажозий унсурлар воситасида тас-вирлайди: «Илон ҳайқириғи», «Тупроққалъа» (1987), «Алвидо, Орол!» (1991), «Оллоқулихон мадрасаси» (1991), «Хива. Бозорга», «Жалолиддин жангда» (1991), «Уйғониш» (1993), «Огаҳий», «Нажмиддин Куб-ро» (1996), «Жалолиддин Мангубер-ди» (1998, ушбу асар қаҳрамон портретининг намунаси сифатида қабул қилинган), «Маъмун академияси», «Ал-Беруний» ва б.
Қурёзов асарлари билан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади. Асарлари республика ва хорижий мамлакатлар (АҚШ, Италия, Япония, Ҳиндистон ва б.) музей ва тўпламларида сақланади.