ҚУРТУБА ХАЛИФАЛИГИ

ҚУРТУБА ХАЛИФАЛИГИ — ўрта аср ларда Пиреней я. о. даги мусулмон давлати. Пойтахти — Қуртуба ш. 929 й. Қуртуба амирлиги (756 й. умавийлардан Абдурраҳмон I асос солган) ўрнига тузилган. 10-а. да анча тараққий этган. 1031 й. майда амирликларга бўлиниб кетган.