ҚУРТЛАР — тўлиқ ўзгариш билан ривожланадиган ҳашаротлар (капалаклар, қўнғизлар, икки қанотлилар, пардақанотлилар ва б.)нинг тухумдан чиққан личинкалари. Қуртлар танаси бўғимларга бўлинган, чўзиқ, чувалчангсимон (номи шундан). Қуртларнинг тузилиши ва ҳаёт кечириши вояга етган ҳашаротлардан кескин фарққилади. Мас, капалаклар Қ. и бир хилдаги кўп сонли бўғимлардан ибо-рат; 3 жуфт кўкрак оёқлари билан бирга бўғимларга бўлинмаган 5 жуфт калта сохта қориноёқлари бор. Қорин-оёқлар юриш, кўкрак оёқлар ҳара-катланиш вазифасини бажаради. Қуртлар ичагининг кучли ривожланганлиги, қорин нерв занжирида кўп сонли нерв ганглийларининг бўлиши билан вояга етган ҳашаротлардан фарқ қилади. Қуртларнинг оғиз органлари кемирувчи типда. Қуртлар вояга етган ҳашаротларга нисбатан бирмунча содда тузилган: мураккаб кўзлари, қанотлари бўлмайди.
Ҳашаротларнинг Қуртлари тузилишига биноан бир неча гуруҳга бўлинади: кўкрак оёқлари билан бирга қорин бўлимида ҳам сохта оёқпари бўладиган қ. (капа-лаклар, арракаш арилар, яйдоқчилар); кўкрак бўғимларида 3 жуфт оёқлари бўлган чувалчангсимон қуртлар (қўнғизлар); тана бўғимлари аниқ кўринмайдиган, кўкрак оёқлари бўлмайдиган, лекин бош қисми яхши ривожланган кам ҳаракат Қ. (кўпчилик пардақанотлилар, қўнғизлар); оғиз органи редукцияга учраган, субстратнинг ўзида (мас, хўжайин танасида) ривожланадиган (паразит пардақанотлилар) ёки вояга етган ҳашаротлар озиқлантирадиган Қуртлар (арилар, термитлар, чумолилар); бошсиз ва оёқсиз Қуртлар (пашшалар, сўналар, сўқирлар) ҳам ажратилади.
Қуртлар 4—5 марта туллаш орқали ўсади; охирги туллашдан сўнг ғумбакка айланади. Ғумбак даврида Қуртларнинг органлари емирилиб, вояга етган ҳашаротлар учун хос органлар ҳосил бўлади. Бир қанча ҳашаротларнинг Қуртлар қишлоқ хўжалиги экинларининг хавфли зараркунандаси.