ҚУРТ

ҚУРТ — капалакларнинг личинкалик даври. Чувалчангсимон танаси бош, 3 та кўкрак ва 10 та қорин бўғимларидан ташкил топган; кафтида илгаклари бор, 1—5 жуфт қорин оёғи (1—2 жуфтдан бошқаси) қорин бўғимларига жойлашган. Одимчилар Қ. и икки жуфт охирги қорин оёқларига эга; бошқа баъзи капалаклар Қ. ида кўпинча қорин, айримларида эса кўкрак оёқлари ҳам бўлмайди. қ. бошида яхши ривожланган пайпаслагичли устки ва пастки лаб, жуфт жағлардан ташкил топган кеми-рувчи типдаги оғиз аппарати бор; бошининг ён томонларида 6 тадан оддий кўзчалар жойлашган. Ҳар пўст ташлаш даврида бош ғилофи ҳам алма-шинади; бироқ ғилоф кенглиги ўзгаришсиз қолади; унга қараб қуртлар ёшини аниқлаш мумкин. Пастки лабда жойлашган йигирувчи ғудда учига ипак ажратувчи без йўлларининг очилганлиги Қурт учун хос Қурт, асосан, ўсимликхўр бўлиб, тўғридан тўғри ўсимлик сиртида ёки тўқималар ичида озиқланади. Кўпгина турлари экинлар зараркунандаси (мас, ғўза тунлами, кузги тунлам, ундов тунлами, карадрина қуртлари), баъзилари фойдали (тут ипак қурти ва б.).