ҚУРШОВ

ҚУРШОВ (ҳарбий ишда) — тормор қилиш ёки асир олиш учун душманнинг муайян қўшинлар гуруҳини бошқа қўшинлардан ажратиб қўйиш, ўраб олиш. Контратака ва қарши зарба бериш натижасида чекинаётган душман кучларини таъқиб қилиб бориш жараёнида ҳамда баъзан қулай шароитда кучлар тенг келса ҳам Қуршов амалга оширилиши мумкин. Бундай пайтда душман ҳаводан тўсиб қўйилади, денгиз бўйи йўналишдаги душман эса денгиз орқали тўсилади. 2-жаҳон уру-шида собиқ Совет қўшинлари душ-маннинг энг йирик қўшинлар гуруҳларини Сталинград жанги, Берлин опе-рацияси (1945) ва б. да муваффақиятли Қуршовга олганлар ва тор-мор келтирганлар.