ҚУРБОНОВ Анвар Сарманович (1948, ҳоз. Сирдарё вилояти Гулистон тумани) — қурувчи уста, Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). Меҳнат фаолиятини 1969 й. дан Гулистон туманидаги 60-сонли қурилиш ташкилотида ғишт терувчиликдан бошлаган, шу тумандаги 3-механизациялашган колоннада қурилиш бригадири (1975-81), «Сир дарёжамқурилиш»га қарашли 49-сонли механизациялашган колоннанинг бригада бошлиғи (1981— 98), Гулистон туманидаги 4-сонли қурилишмонтаж бошқармасида бригада бошлиғи (1998 — 2000), 2000 й. дан шу бошқарма касаба қўми-тасининг раиси. Гулистон ш. даги 5-мавзе, «Маънавият ва маърифат» маркази, сузиш бассейни, Алпомиш спорт мажмуаси, Бокс саройи, Ўзбекистон Республикаси Марказий бан-кининг вилоят бўлими сингари кўплаб йирик меъморлик иншоотлари қурилишида фаол қатнашиб, юқори меҳнат кўрсаткичларига эришган, кўплаб қурувчи шогирдлар етиштирган.