ҚУРБОНБЕК

«ҚУРБОНБЕК» — туркий халқлар орасида кенг тарқалган достон. Унинг қорақалпоқ версияси Қурбонбой жиров Тожибой ўғлидан ёзиб олинган (1938) ва нашр этилган (1962). Бир варианти Матназар Жаббор ўғлидан ёзиб олинган (1967). Достонда Қорабек қизларидан бирининг эл-юртига хиёнат қилиши, Қурбонбекнинг ўз юрти мустақиллиги учун кураши, оби ҳаёт келтириш учун турли саргузаштларни бошидан кечириши ва юртида адо-лат ўрнатиши тасвирланган. Асарда эл-юртга хиёнат, босқинчилик ва зўрлик қораланиб, тинчлик, дўстлик ва иноклик улуғланади. Матназар бахшининг репертуарида «Қурбонбек» достонининг давоми сифатида «Давронбек ва Замонбек» достони мавжудлиги қайд этилган.